23:20 / 04.05.2018
4 066

Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди

Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Умид Аҳмаджонов Дубайда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти, шунингдек, БАА миллий олимпия қўмитаси президенти билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича келишувга эришди.

Бугун Умид Аҳмаджонов Дубайда КОНКАКАФ вакиллари АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари президентлари билан кўришди. Жумладан, АҚШ футбол федерацияси президенти Карлос Кардейро, Мексика футбол федерацияси президенти Десио де Мария Серрано ва Канада футбол федерацияси президентлари билан суҳбат чоғида футбол ривожи йўлида ўзаро тажриба алмашиш, болалар ва оммавий футбол бўйича мутахассисларни жалб қилиш, маркетинг ва ҳомийларни жалб қилиш масалаларида ҳамкорлик бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Ўз ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш керакки, АҚШ, Канада ва Мексика тарихда биринчи марта 2026 йилга Жаҳон чемпионати қўшмезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, КОНКАКАФ вакиллари учун Осиёда ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилиш ўзаро манфаатли ҳисобланади.

Манба: the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди