23:30 / 10.05.2018
3 755

«Бунёдкор»да мукофот пуллари бекор қилинди, Миржалол Қосимовнинг ҳам ойлиги қисқарди

«Бунёдкор»да мукофот пуллари бекор қилинди, Миржалол Қосимовнинг ҳам ойлиги қисқарди
Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидаги молиявий қийинчиликлар сабаб жамоанинг ойликлар тақсимотида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати вакили Баҳодир Мирзаев Oriat dono радиосининг «Футбол плюс» дастурига маълум қилди.

«Ушбу мавсумдан жамоадаги молиявий имкониятлар бирмунча чекланди. Нафақат бизнинг балки бош ҳомийимизнинг бошқа жамоалари билан йиғилиш бўлиб ўтган. Унда харажатларни камайтириш борасида топшириқлар берилган.

Шуларни ҳисобга олиб, клуб раҳбарияи футболчилар билан суҳбатлашди. Ойлиги баланд футболчилар маоши пасайишига кўндирилди. Мукофот пулларидан эса бутунлай воз кечилган. Фақат ойлик қолган. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг ҳам маоши қисқарди», - дея гапириб ўтди Баҳодир Мирзаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор»да мукофот пуллари бекор қилинди, Миржалол Қосимовнинг ҳам ойлиги қисқарди