19:20 / 11.05.2018
3 935

Футболчи ўз дарвозасига 40 метрдан гол уриб қўйди (видео)

Футболчи ўз дарвозасига 40 метрдан гол уриб қўйди (видео)
Голландиялик футболчи Стейн Спирингс ўз жамоаси дарвозасига 40 метрдан гол уриб қўйди, деб хабар бермоқда «Kun.uz» нашри.

Спирингс Роттердамнинг «Спарта» клуби ярим ҳимоячиси саналади. Унинг жамоаси шу шаҳардан бўлган «Дордрехт» билан Голландия чемпионати ўтиш мусобақаси доирасида баҳс олиб борди.

«Спарта» меҳмонда 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди. Бироқ, учрашув якунларида Спирингс рақибидан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси томон тасодифан тепиб юборди. Дарвозабон тўпга қўли билан тегиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида ўйлаб, боши билан уни қайтаришга уринди, аммо тўп унинг устидан ўтиб дарвозага кириб кетган.
[media=https://youtu.be/mL6g4cTz_HM]
Аммо, голландиялик ярим ҳимоячи узоқ қайғурмади – икки дақиқадан кейин Роберт Мюрен «Спарта»га ғалаба келтирган голни урди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футболчи ўз дарвозасига 40 метрдан гол уриб қўйди (видео)