23:32 / 11.05.2018
3 925

Рўзиқул Бердиев: "Молиявий ҳолат ўзгаришсиз! "Насаф"ни баъзи футболчилар тарк этиши мумкин"

Рўзиқул Бердиев: "Молиявий ҳолат ўзгаришсиз! "Насаф"ни баъзи футболчилар тарк этиши мумкин"
Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Насаф" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.
- Бугунги ўйинда 70 дақиқа "Пахтакор"га қаршилик кўрсата олдик. Охирги 20 дақиқани эса яхши тугата олмадик. Айнан учрашувнинг шу қисмидан кейин "Пахтакор" катта ташаббусга эга бўлди. Ўйинга тайёрланган тактика: рақибни ўз жарима майдончаси атрофида прессинг орқали таъқиб қилиш эди. Буни қайсидир маънода уддаладик, аммо ҳимоядаги осон хатолар қимматга тушди. Айнан шу жиҳатлар бугунги мағлубиятга сабаб бўлди. Бу баҳона эмас.

Молиявий ҳолат? Ҳеч қандай ўзгаришсиз кетмоқда жараён. Клубнинг молиявий ҳолати яхшилангани йўқ. Бу нарса албатта футболчиларга руҳий тарафлама таъсир қилиши аниқ. Аммо бу нарсага эътибор бермасдан футболчиларни ўйинга тайёрлашга, ўйинимизни тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин жамоанинг умумий жисмоний ҳолати ёмон аҳволда. Футболчиларни ҳеч бирини ҳаракат қилмади деб айблай олмайман. Жамоанинг мавжуд кучи бугун 70 дақиқагача чидаб берди. Ундан кейин толиқиш ўйинга таъсир кўрсатди. Молиявий ҳолатни яхшиланишини кутиб турибмиз. Афсуски ҳеч қандай янгилик ёки ўзгариш бўлмаяпти.

Балки "Насаф" қайсидир футболчилар билан хайрлашишга тўғри келиши мумкин. Чунки бу ҳолат давом этаверса, унда футболчиларни ўйинга тайёрлаш жуда қийин бўлади. Мураббий сифатида албатта бу вазиятдан чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу жуда оғир бўлмоқда. "Насаф" нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам яхши тайёргарликка эга эмас. Бу эса кетма-кет муваффақиятсиз серияларга ҳам олиб келмоқда. Олдимизда ўйинлар бор, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Гарчи вазият қанчалик қийин бўлмасин, вазифа - жамоани ўнглаш.

Суперлиганинг биринчи даврасида осон ўйинларнинг ўзи бўлгани йўқ. Барча баҳслар кескин курашлар ва шиддатли ўтмоқда. Ўйинларни савияси ўзгаргани кўриниб турибди. Биз учун энг қийин учрашув? Ғалаба қозонган баҳсларимизда осон бўлгани йўқ. "Насаф" ғалабага эришмаяптими, демак барча учрашувлар жуда қийин ўтмоқда", - дейди Рўзиқул Бердиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Молиявий ҳолат ўзгаришсиз! "Насаф"ни баъзи футболчилар тарк этиши мумкин"