00:16 / 15.05.2018
3 465

«Насаф» сўнгги дақиқаларда 2 та гол уриб «Нефтчи»ни мағлуб этди​ (видео)

«Насаф» сўнгги дақиқаларда 2 та гол уриб «Нефтчи»ни мағлуб этди​ (видео)
Бугун, 14 май санасида Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 12-тури доирасида битта учрашув бўлиб ўтди.

Унда Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз майдонида «Нефтчи»ни қабул қилди. Учрашув тақдири иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳал этилди. Қаршиликлар аввалига 90-дақиқада Драган Чераннинг пенальтини аниқ амалга оширганлиги сабаб ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, орадан ҳеч қанча ўтмай Игорь Голбан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа «Насаф» 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Мазкур натижадан сўнг «Насаф» 17 очко билан 6-ўринга чиқиб олди, «Нефтчи» эса 5 очко билан ҳамон сўнгги ўринда бормоқда.

Pepsi Суперлига
12-тур беллашуви

«Насаф» — «Нефтчи» 2:0
Голлар:
1:0 — 90, пенальти Драган Черан, 2:0 — 90+2 Игорь Голбан.

«Насаф»:
35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (21.Жаҳонгир Алиев, 75), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев (55.Славко Лукич, 46), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов, 52.Шерзод Темиров (20.Ислом Кенжабоев, 64), 69.Драган Черан (с), 92.Умарбек Эшмуродов.

«Нефтчи»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Искандар Шойқулов, 3.Шукурали Пўлатов (с), 19.Авазбек Ўлмасалиев, 20.Ҳусниддин Ғофуров (27.Даврон Маматов, 90+2), 22.Абдужамол Исроилов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (9.Абдул Азиз Юсупов, 74), 25.Алишер Саматов, 71.Хуршид Асқаралиев, 90.Исломбек Каримов (6.Отабек Аҳмаджонов, 58), 95.Достонбек Турсунов.

Огоҳлантириш: Абдул Азиз Юсупов 75.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» сўнгги дақиқаларда 2 та гол уриб «Нефтчи»ни мағлуб этди​ (видео)