17:00 / 16.05.2018
3 461

«Бунёдкор»дан ўрганиш керак! Пули йўқ, ҳеч нарсаси йўқ, аммо футболга бўлган муҳаббати туфайли ғалабаларга эришмоқда»

«Бунёдкор»дан ўрганиш керак! Пули йўқ, ҳеч нарсаси йўқ, аммо футболга бўлган муҳаббати туфайли ғалабаларга эришмоқда»
Pepsi Суперлига 12-тури доирасида кечган «АГМК» – «Бунёдкор» учрашувидан сўнг олмалиқликлар клуби бошлиғи Руслан Шаймардонов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Йигитлар биринчи бўлимда жуда суст ўйнашди, иккинчи бўлимда ўзларига келиб олишди, бироқ натижани қўлга кирита олмадик. Алмаштиришлар ўзини оқлади, бир қатор вазиятлар бўлди, Чемиртан ва Бунанья яққол имкониятлардан фойдалана олмади, бироз омад етишмади.

Биринчи бўлимда шундай ўйин бошлаганимизда бугун ютқазмас эдик. Энди ортга йўл йўқ, вазифамиз кучли олтиликка кириш, Наманганда омадимиз кулишидан умидвормиз.

«Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман. «Бунёдкор»дан ўрганиш керак, пули йўқ, ҳеч вақоси йўқ! Йигитлар футболга бўлган муҳаббатлари учун ўйнашмоқда ва ғалабаларга эришмоқдалар.

Билмадим, бизнинг жамоада барча нарса етарли: шароит, меҳмонхона, автобус... машғулотлар жараёни бир маромда кетмоқда. Балки бизга озгина омад етишмаётгандир, ўтган йили ҳам худди шундай бўлганди, бироқ кейинчалик ўнта турда мағлубиятсиз серия қайд этгандик. Агар бугун ғалаба қозона олганимизда, йигитларнинг ўзларига бўлган ишончи ошарди ва бизни ҳеч қайси жамоа тўхтатиб қола олмасди. Албатта уйда ютқазиш аламли, бунинг устига «Кимёгарлар куни» байрами арафасида тургандик.

Бизда барча нарса етарли, фақат якуний зарба етишмаяпти, агар якуний вазиятларни ижобий ҳал қила олганимизда, кўплаб ўйинларни бой бермас эдик. «Қўқон-1912» билан ўйинни оладиган бўлсак, у ерда 3-4та гол уришимиз мумкин эди, аммо тўп дарвозага бормаяпти, Жиззахда ҳам икки бор бирга-бир чиқиб гол уролмадик», - дейди Шаймардонов.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор»дан ўрганиш керак! Пули йўқ, ҳеч нарсаси йўқ, аммо футболга бўлган муҳаббати туфайли ғалабаларга эришмоқда»