09:01 / 17.05.2018
3 216

АПЛда яқин вақтларда амалга ошиши мумкин бўлган топ-3 трансфер (фото)

АПЛда яқин вақтларда амалга ошиши мумкин бўлган топ-3 трансфер (фото)
Трансферлар ойнаси очилишига ҳам оз қолмоқда. Англиядаги мухлислар Салоҳнинг голлари ва "Сити"нинг чемпионлиги билан маст бўлиб юрган вақтларида "туманли альбион" жамоаларида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Эртага Англияда трансферлар ойнаси очилгани расман маълум қилинади. Биз амалга ошиши мумкин бўлган 3 топ-трансфер ҳақида маълумот берамиз.

РИЁД МАҲРЕЗ

"Лестер" вингери Риёд Маҳрезни Англиянинг топ-жамоалари ўз сафида кўришни истаётгани аниқ. У бир вақтлар "Манчестер Сити"га ўта олмай қолди. "Шаҳарликлар" футболчи учун 65 млн евро тўлашга тайёр турганида, "тулкилар" раҳбарияти бунга рози бўлмади. Улар жазоирликнинг трансферидан 100 млн евро ишлаб олишни исташганди.

Шундан сўнг у яна "Лестер" таркибида ўйнашни давом эттирди. Якунланган мавсумда у жамоанинг етакчи футболчиси эканлигини исботлади.

Дубль. "Манчестер Сити" яна Риёдни ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракатларни бошлади. Энди бу ҳазилга ўхшамаяпти. Жамоа уни трансфер қилиш учун катта ишни бажариб қўйди. Энди унинг Манчестерга кўчиб ўтиши деярли аниққа ўхшайди.

АЛЕКС САНДРО
"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро Англия кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувидан кейин "туманли альбион"га кўчиб ўтиши мумкин.

Ўтган ёзда айнан шу жамоалар бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олишни исташганди. Якунда "аристократлар" "Рома"дан Эмерсон билан кучайишди. МЮда эса чап қанотда футболчи кам. Моуриньо фақатгина Эшли Янгга ишонч билдирмоқда. Бироқ у ҳар доим ҳам юқори даражада ўйин кўрсата олмаяпти. Люк Шоу фақатгина ротацияда ишлатилмоқда. Дейли Блинд эса деярли ўйнамаяпти.

Сандро "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди. Шунингдек "Юнайтед" яна бир неча футболчиларни сотиб олиши кутилмоқда. Бироқ шуларнинг орасида Сандронинг трансфери амалга ошиши эҳтимоли энг юқориси.

ЖАН МИКАЭЛЬ СЕРИ
Серининг қай тарзда "Барселона"га ўта олмай қолганини барча эсласа керак. Трансфер амалга ошай деб турганида барчаси бекор бўлди.

Томонлар айрим масалаларни келиша олмай қолишди. Яқин кунларда Сери жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Франция манбаларига кўра, унга асосий даъвогар сифатида "Арсенал" кўрсатилмоқда. Айнан у "канонирлар"нинг марказдаги муаммоларини ёпиб бера олади.

Сўнгги вақтларда хавбек "Ницца"нинг етакчиларидан бири бўлмоқда. Агарда "Арсенал" уни харид қиладиган, шак-шубҳасиз бу фойдали трансфер бўлади.
Миржалол Норматов таржимаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛда яқин вақтларда амалга ошиши мумкин бўлган топ-3 трансфер (фото)