08:24 / 17.05.2018
3 088

«Атлетико» 3-бор Европа лигаси бош совринини қўлга киритди (видео)

«Атлетико» 3-бор Европа лигаси бош совринини қўлга киритди (видео)
Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтган «Марсель» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги Европа лигаси финал баҳси якунига етди.

Беллашувда Мадрид клуби француз жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, ўз тарихида учинчи бор ушбу мусобақада ғалабани қўлга киритди.

«Атлетико» бунга қадар 2009/10 ва 2011/12 йилги мавсумларда ҳам бош совринга эга чиққан эди. Шу тариқа Симеоне шогирдлари ушбу кўрсатгич бўйича «Севилья» билан тенглашиб олди.

Бош мураббий Диего Симеоне учун эса ушбу соврин ҳисоб бўйича саккизинчисидир. У Мадрид клуби тарихида Арагонес билан бирга энг кўп cоврин ютган мураббийга айланиб олди. Унинг ҳисобида Аргентина чемпионати (2 бор), Испания чемпионати, кубоги, суперкубоги, Европа лигаси (икки бор) ҳамда УЕФА суперкубоги ғолиблиги бор.

Марсель Франция – Атлетико Испания 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар:
0:1 – 21 Гризманн, 0:2 – 49 Гризманн, 0:3 – 89 Габи.
Марсель – Манданда, Сарр, Рами, Луис Густаво, Амави, Замбо-Ангисса, Сансон, Товен, Пайет (Лопес, 32), Окампос (Н`Жи, 55), Жермен (Митроглу, 74).
Атлетико – Облак, Врсалько (Хуанфран, 46), Хименес, Годин, Люка Эрнандес, Корреа (Парти, 88), Габи, Сауль, Коке, Гризманн (Торрес, 90), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Врсалько (23), Амави (38), Луис Густаво (75), Н`Жи (78), Люка Эрнандес (78).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» 3-бор Европа лигаси бош совринини қўлга киритди (видео)