23:20 / 17.05.2018
3 677

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди
Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун 17 май кунидан бошлаб 23 нафар футболчидан иборат таркиб билан йиғинга киришди.

Ушбу йиғин давомида олимпиячиларимиз “Чиғатой” спорт базасида яшаб, “Бунёдкор” стадионида машғулот олиб борадилар.

Терма жамоамиз вакиллари йиғин давомида тренажер залида машғулот ўтказишади, мураббийлардан турли назарий ҳамда тактик кўрсатмалар олишади, сўнгра бевосита стадионда машғулотни давом эттириб, назорат учрашувларида майдонга тушишлари режалаштирилган.

Ушбу йиғин 20 май кунига қадар давом этади. Қуйида йиғинда иштирок этаётган олимпия терма жамоаси вакиллари билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар:
Ҳамроев Умиджон "Пахтакор"
Муҳаммаджонов Машҳур "Насаф"
Жўраев Ҳожиакбар "Пахтакор"

Ҳимоячилар:
Очилов Раҳмон – "Бухоро"
Алиқулов Муҳаммад – "Шўртан"
Ғофуров Ҳусниддин – "Нефтчи"
Ўлмасалиев Аваз – "Нефтчи"
Йўлдошев Иброҳим – "Пахтакор"
Насруллаев Шерзод – "Насаф"
Ҳошимов Дониёр – "Металлург"
Салимов Алишер – "Пахтакор"

Ярим ҳимоячилар:
Иззатов Суҳроб –"Бунёдкор"
Исмоилов Аброрбек – "Нефтчи"
Умиров Даврон – "Бунёдкор"
Тошқўзиев Аброр – "Металлург"
Иброҳимов Достон – "Пахтакор"
Рашидхонов Ислом – "Насаф"
Тўхтасинов Нурилло – "Сўғдиёна"
Аҳмадов Жаҳонгир – "Пахтакор"
Қодирқулов Санжар – "Бунёдкор"

Ҳужумчилар:
Абдусаломов Жаҳонгир –"Бунёдкор"
Амонов Азизбек – "Локомотив"
Темиров Шерзод – "Насаф"

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди