Фото: ЎФА расмий сайти
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакили, Қатар футбол ассоциацияси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний таклифига кўра Дохага жўнаб кетди.
У ерда Умид Аҳмаджонов дунёдаги энг яхши футбол академияларидан бири саналган «Aspire»га ташриф буюради. Хабарингиз бор, Умид Аҳмаджонов ўтган йилнинг 16 октябрь куни «Aspire» академиясига ташриф буюрган эди. Бу сафар ташрифдан кўзланган асосий мақсад, юртимизда барпо қилинаётган болалар ва ўсмирлар футбол академияларига Қатардан мутахассисларни жалб қилишдан иборат.
Шунингдек, режага кўра ЎФА 1-вице-президенти ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, ЖЧга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишади.
Қатардаги сафар якунига етгач, Умид Аҳмаджонов Голландиянинг Амстердам шаҳрига йўл олиши режалаштирилган. У ерда дунёдаги энг кучли академиялардан яна бири бўлган «Аякс» футбол клуби академиясини кўздан кечириб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган. Бундан ташқари, «Аякс» футбол клуби раҳбарияти билан учрашув ташкил қилинииб, ўзаро ҳамкорлик қилиш, голландиялик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилади.
Шунингдек, Амстердамда Голландия Қироллиги футбол уюшмаси президенти билан ҳам учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда ўзбекистонлик ёш футболчиларни Голландиянинг кучли клубларига жалб қилиш, шу орқали футболчиларимизнинг Европага чиқишига йўл очиш, Миллий терма жамоаларимизга Европа футболида чиниққан кучли номзодларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди