11:53 / 20.05.2018
3 448

Умид Аҳмаджонов Доҳада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди

Умид Аҳмаджонов Доҳада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакили, Қатар футбол ассоциацияси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний таклифига кўра Дохага жўнаб кетган эди.

ЎФА хабарига кўра, ташкилот 1-вице-президенти Доҳада ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, ЖЧга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишган. Шунингдек, Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан ҳам учрашган. Учрашув давомида Инфантино Ўзбекистонда футболни ривожи йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан, ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди, дейилади хабарда.

Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдига 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилгани, бу вазифани амалга ошириш учун тайёргалик ҳозирдан бошлангани ҳақида Инфантинога маълум қилган.

Жанни Инфантино амалга оширилаётган бу чора-тадбирларни юқори баҳолаб, ушбу саъй-ҳаракатлар албатта ижобий самара беришини, Ўзбекистон ЖЧ-2022 га йўлланма олишига ишончи комил эканини айтиб ўтди, дейилади ЎФА хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов Доҳада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди