Гризманн «Барселона» билан 5 йиллик шартнома тузади. Уни Месси кўндирган

  • Спорт
  • 21-05-2018, 00:41
  • 496
  • Гризманн «Барселона» билан 5 йиллик шартнома тузади. Уни Месси кўндирган
    «Барселона» «Атлетико»га Антуан Гризманн учун таклиф қилган шартнома деталлари маълум бўлди.

    Diario Sport тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар клуби раҳбарияти футболчининг синглиси ва агенти Мод Гризманн билан келишувга эришган.

    Франциялик футболчи «Барса» билан 5 йиллик шартнома тузади, у йилига 15 миллион евро миқдорида маош олади (солиқлар чиқариб ташланганида).

    Бундан ташқари, келишувда ўтказилган ўйинлар сонига кўра бонуслар назарда тутилган.

    As нашри маълумотига кўра, Лионель Месси Антуан Гризманни «Барселона»га ўтишга кўндиришда иштирок этган.

    Месси Гризманнга шахсан қўнғироқ қилган ва каталонлар клубига ўтишга кўндирган. Месси жамоа етакчилари уни хурсандчилик билан қарши олишини билдирган.

    Қайд этилишича, бу қўнғироқ Гризманн «Барселона»ни танлашида таъсир кўрсатган.

    «Атлетико» Гризманнга икки марта янги шартнома таклиф этган, унга кўра футболчининг йиллик маоши миқдори 25 миллион еврони ташкил этарди, аммо футболчи «Барселона»га кетиш фикрида қатъий турган.

    2017/18 йилги мавсумда Гризманн барча турнирлар доирасида 47 ўйин ўтказган ва 29 гол урган.

    » » Гризманн «Барселона» билан 5 йиллик шартнома тузади. Уни Месси кўндирган
    Яндекс.Метрика