date
views 3 588

Месси 36 та гол уриб Ла Лигада "энг яхши тўпурар" бўлди

Месси 36 та гол уриб Ла Лигада "энг яхши тўпурар" бўлди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лигада мавсум тўпурари бўлди.

Аргентиналик Ла Лиганинг 2017/18 йилги мавсумида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ҳамда 12 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Иккинчи ўрин «Реал Мадрид» аъзоси Криштиану Роналдуга насиб этди. Роналду мавсумни 26 та гол билан якунлади.

Учинчи ўрин эса «Барселона»нинг яна бир аъзоси Луис Суаресга насиб этди. Луис охирига етган мавсумда 25 та гол уришнинг уддасидан чиқди.

Маълумот учун Месси ўтган мавсумда ҳам Ла Лигада тўпурарлар пойгасида ғолиб чиққанди. 2016/17 йилги мавсумда Лионель 37 гол билан энг яхши бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси 36 та гол уриб Ла Лигада "энг яхши тўпурар" бўлди