13:26 / 21.05.2018
2 553

Месси 5-марта “Олтин бутса” соҳибига айланди

Месси 5-марта “Олтин бутса” соҳибига айланди
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум якунларига кўра иккинчи марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди.

Месси жорий мавсумда майдонга тушган 36 та ўйинда 34 та голга ва 12 та голли пасга муаллифлик қилган. Месси бу борада “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни (26 та гол) ортда қолдирди. 3-ўринни “Барса”нинг яна бир вакили – Луис Суарес 25 та гол билан эгаллади.

Айтиб ўтиш жоиз, Лео қаторасига иккинчи марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари номига эришди. Аввалги мавсумда у 37 та гол уришга муваффақ бўлган.

Месси шу тариқа Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурари учун топширилувчи “Олтин бутса” соҳибига айланди. У 68 очко тўплаб, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан ўтиб кетди. Салоҳ ҳисобида Англия чемпионатининг 36 та ўйинида урилган 32 та гол бор. 3-ўринни Ҳарри Кейн эгаллади (АПЛнинг 37 ўйинида 30 та гол).

Месси аввал бу мукофотга 2010, 2012, 2013 ва 2017 йилларда сазовор бўлган.

“Олтин бутса” рейтингида урилган тўплар сони чемпионатнинг тегишли коэффициентига кўпайтирилади. Етакчи 5 чемпионатда урилган голлар 2 очко билан баҳоланади.

Қуйида 2017/2018 йиллардаги мавсум бўйича етакчи тўпурарлар ўнталиги келтирилган:

1. Лионель Месси (“Барселона”) — 34 гол (68 очко);
2. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) — 32 (64);
3. Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм Хотспур”) — 30 (60);
4. Роберт Левандовски (“Бавария”) — 29 (58);
5. Чиро Иммобиле (“Лацио”) — 29 (58);
6. Мауро Икарди (“Интер”) – 29 (58);
7. Эдинсон Кавани (“ПСЖ”) – 28 (56);
8. Криштиану Роналду (“Реал”) – 26 (52);
9. Жонас (“Бенфика”) – 34 (51);
10. Луис Суарес (“Барселона”) – 25 (50).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)