
Фото: Eric Bolte-USA TODAY Sports
«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович MLS’нинг 12-тури доирасида «Монреаль Импэкт»га қарши бўлиб ўтган ўйинда (1:0) қизил карточка олди, деб ёзади Кун нашри.
Швециялик футболчи биринчи бўлим якунида канадаликлар ярим ҳимоячиси Майкл Петрассонинг гарданига қўли билан зарба берган. Бу канадалик футболчи Ибраҳимовичнинг оёғини босиб олганидан сўнг содир бўлди. Учрашув ҳаками видеотакрорни кўрган ҳамда Златанни майдондан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилган.
«Лос-Анжелес Гэлакси» озчиликда қолганига қарамай, ғалаба қозонди – Ола Камара 75-дақиқада беллашувдаги ягона голни урди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар