Ҳозиргина Pepsi Суперлига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Даставвал, 14-дақиқада Арслонмурот Амонов ҳисобни очиб, бухороликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан яна 14 дақиқа ўтгач эса Муҳаммаданас Ҳасанов бош билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади.
Биринчи бўлим сўнггида эса Шавкат Саломов бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, “Бухоро”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Якунда эса айнан ушбу гол Улуғбек Бақоев жамоасига 3 очко олиб келди.
Pepsi Суперлига. 12-тур
Қўқон. "Марказий" стадион. 7 842 томошабин
"Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:2
Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов (28) - Арслонмурод Амонов (14), Шавкат Саломов (45+1)
"Қўқон-1912": 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳодир Пардаев (9. Носир Отақўзиев 46), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (17. Қувондик Рўзиев 46), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 19. Сухроб Бердиев.
“Бухоро”: 1. Акмал Турсунбоев, 3. Бобур Амонов, 7. Арслонмурод Амонов, 8. Саламат Қутибоев, 10. Шавкат Саломов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов 77), 11. Санъат Шихов, 16. Артём Филипосян, 22. Шахбоз Эркинов (86. Азиз Ибрагимов 75), 27. Роббим Ҳасанов, 28. Эргаш Исмоилов, 89. Сергей Русецкий.
Захира: 30. Асилбек Амонов, 9. Нозим Умуров, 14. Баҳодир Насимов, 17. Акобир Тўраев, 19. Анвар Жўраев, 55. Раҳматулло Бердимуродов, 66. Миржалол Жумаев, 77. Жавоҳир Қаҳрамонов, 86. Азиз Ибрагимов.
Четлатиш: Эргаш Исмоилов (90+5) “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди