00:02 / 26.05.2018
3 829

Миржалол Қосимов: "Сабрнинг таги роҳат"

Миржалол Қосимов: "Сабрнинг таги роҳат"
Суперлиганинг 13-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.
- Жамоа мен хоҳлаган ўйинни иккинчи бўлимда намойиш этди. Биринчи таймда эса ўйинимиз чиқмади. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтира олдик. Аммо натижани яхшилай олмадик. Ҳали чемпионат узун. Ўйлайманки, иккинчи бўлимдаги ўйинимизни қолган баҳсларда давом эттирамиз.

Футболчиларга бугун стадионга кўплаб мухлислар келишини таъкидлаб, футболдан роҳатланиб ўйнашни уқтиргандим. Нега биринчи бўлимда кам ўрнимдан турдим? Кайфиятим йўқ эди? Йўқ, шунчаки оғиз очишни кутиб тургандим. Шу боисдан ҳам ўйин давомида мени туришга мажбур қилмасликни футболчилардан сўрагандим. Аммо барибир кейинчалик ўрнимдан туришга мажбур бўлдим. Лекин буни бугунги ўйинга умуман алоқаси йўқ. Тўғри, жамоадаги футболчилар орасида рўзадорлар бор. Нафақат футболчилар, балки мураббий ва клуб ходимлари ҳам барча қатори рўзадор.

Мукофот пуллари? Жамоамизда мукофот пуллари бекор қилингани ҳақидаги хабар қаердан пайдо бўлганини билмайман. Аммо футболчилар ҳали умуман мукофот пулларини олишгани йўқ. Майли, сабр қиламиз. Сабрни таги роҳат.

Анвар Ғофуров: "Қийин учрашув бўлди. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнолмадик. Иккинчи таймда эса ўйинни кучайтира олдик. Лекин бу камлик қилди. Учрашувдан кейин мураббийлар билан ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз".


Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Сабрнинг таги роҳат"