
Чемпионлар лигаси финалида жароҳат олган «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионатида иштирок эта олади.
Ўйин давомида Салоҳ мундиални ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқатилган бўлса-да, Миср футбол федерацияси врачлар диагнозига асосан, яхши хабарлардан воқиф этди.

Миср спорт вазири Ҳолид Абдел Азиз ижтимоий тармоқлар орқали Салоҳнинг жаҳон чемпионатига бора олиши ва унинг сафга қайтиши учун икки ҳафта кераклигини билдирди. Вазирнинг сўзларига кўра, мисрликлар етакчисининг жароҳати унинг якуний таркибга кирмаслиги учун сабаб бўлмайди.
Салоҳ бир неча кун давомида дастлабки муолажаларни олиб, сўнгра жамоа сафига қўшилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.