15:01 / 27.05.2018
3 463

Зайниддин Зидан: Бу «Реал»нинг охири йўқ

Зайниддин Зидан: Бу «Реал»нинг охири йўқ
«Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан «Ливерпуль» жамоасига қарши ЕЧЛ финал ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди (3:1). Мадридликлар ушбу совринни кетма-кет 3-маротаба қўлга киритишди.

«Биз ҳозир кўриб турган нарсамиз – шунчаки фантастик ҳолат. Менинг ҳатто тилим ҳам ожиз. Мен футболчиларга ушбу лаҳзалардан баҳра олишини айтдим – чунки бунақаси ҳаётда яна такрорланмайди.

Бугун энг асосийси – бу бизнинг жамоавий ютуғимиз, футболчилар энг самимий қутловларга лойиқ. Ишонинг бунақасини такрорлаш жуда мушкул. Бу жамоадаги энг яхшиси шуки – унинг охири йўқ.

Ҳеч қандай сир йўқ. Оғир меҳнат бор, истеъдодли футболчилар бор. Биз бу жамоа кўп нарсаларга қодир эканлигини билар эдик. Улар жуда ҳам кўп ишлашди ва янги ғалабаларга доимо оч ва бу нарса бугун ҳам такрорланди. Мен мураббийлик фаолиятимни энди бошладим ва ақлбовар қилмас лаҳзаларни бошимда ўтказмоқдаман. Буни албатта нишонлаш керак!

Мен учун энг қийини финалгача етиб келиш – биз «ПСЖ», «Юве» ва «Бавария» клубларини ортда қолдирдик ва кейин ажойиб мавсум ўтказган «Ливерпуль».

Криштианунинг голи (Туриндаги), Бэйлнинг бугунги голи ва менинг голим тарихда қолиши керак», - дейди Зидан.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зайниддин Зидан: Бу «Реал»нинг охири йўқ