00:13 / 28.05.2018
3 989

ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан танишинг (фото)

ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан танишинг (фото)
Бироз танаффусдан сўнг ЖЧ-2018 иштирокчилари билан таништирувни давом эттирамиз. Бугун Марокаш терма жамоаси билан танишинг!

Марокаш

Конфедерация: КАФ (Африка футбол конфедерацияси). Бошқарув усули: Марокаш қироллик футбол федерацияси. Ушбу терма жамоа 4 маротаба жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсида иштирок этган (1970, 1986, 1994, 1998). Энг юқори етиб борган босқич – 1/8 финалга чиққан (1986). Африка миллатлари кубоги соҳиби (1976), 2004 йили финалчи бўлган. ФИФА да эгаллаб турган рейтинги (2018 апрель) – 42. Лақаблари: Атлас шерлари.

Саралаш босқичидаги йўл

Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2018 финал босқичига иккита босқичдан ўтиб йўл олди.

Иккинчи босқичда ўтиш ўйинларида Экваториал Гвинея термасини ортда қолдирди. Гуруҳ босқичида эса биринчи поғона билан чиқишган ва бирон маротаба мағлубиятга учрамаган ва тўп ҳам ўтказиб юбормаган.

Ў Жамоалар Ў Ғ Д М М О
1 Марокаш 6 3 3 0 11–0 12
2 Кот-д’Ивуар 6 2 2 2 7–5 8
3 Габон 6 1 3 2 2–7 6
4 Мали 6 0 4 2 1–9 4
Таркиб

Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақаси учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Эрве Ренар мундиалга йўл оладиган 23та футболчи ва яна захирага 3 футболчини танлаб олган. Улар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Мунир Муҳаммади («Нумансия»), Яссин Буну («Жирона»), Аҳмед Тагнаути («Иттихад Танжер»).

Ҳимоячилар: Мехди Бенатиа («Ювентус»), Ромен Сес («Вулверхэмптон»), Мануэл да Кошта («Истанбул Башакшехир»), Ашраф Хакими («Реал»), Бадр Банун («Ража Касабланка»), Хамза Мендил («Лилль»).

Ярим ҳимоячилар: Набиль Дирар («Фенербахче»), Юсеф Аит Беннассер («Кан»), Мехди Карсела-Гонсалес («Стандард»), Карим Эл-Аҳмади, Софьян Амрабат (иккиси – «Фейеноорд»), Юнес Беланда («Галатасарай»), Хаким Зиеш («Аякс»), Файчал Файр («Хетафе»), Нордин Амрабат («Леганес»), Муборак Буссуфа («Ал-Жазира»), Амин Арит («Шальке»).

Ҳужумчилар: Азиз Бухаддуз («Санкт-Паули»), Халид Бутаиб («Йени Малатьяспор»), Айюб Эл-Кааби («Ренессанс Беркан»).

Захира: Уалид Эл-Хажам («Амьен»), Нуссайр Мазрауи («Аякс»), Юссеф Эн-Несири («Малага»).

Юлдуз

Марокаш терма жамоасининг асосий юлдузи «Ювентус» клуби ҳимоячиси Мехди Бенатия. Жуда ҳам техник ва атлетик Бенатиа Марокаш термаси таркибида 53 та ўйин ўтказган ва 2 та тўп киритишга эришди.

Бош мураббий

Марокаш терма жамоасини франциялик мутахассис Эрве Ренар 2016 йилнинг февраль ойидан бошқариб келмоқда. Унинг бундан олдинги иш жойи «Лилль» клуби эди. Бош мураббий лавозимида Эрве Ренар 2012 йили Замбия билан ва 2015 йили Кот-д’Ивуар термалари билан Африка миллатлар кубогини қўлга киритган.

Марокаш терма жамоаси 2018 йили Африка миллатлар чемпионатида ғолиб бўлди ва ЖЧ-2018 га сараланди. Унинг қўл остида Марокаш термаси 31 та ўйин ўтказиб 18 та ғалаба, 7 та дуранг ва 6 та мағлубиятга учраган.

ЖЧ-2018 даги ўйинлар

Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2018 да В гуруҳида иштирокини бошлайди. Илк ўйин 15 июнь санасида қитъадошимиз Эрон термасига қарши. 20 июньда эса Атлас шерлари Криштиану бошчилигидаги Португалия билан курашади ва гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин 25 июньда Испанияга қарши.

Имкониятлар

Марокаш терма жамоасининг имкониятларини мутахассислар гуруҳда учинчи ўринни эгаллайди деб таҳмин қилишмоқда.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан танишинг (фото)