10:30 / 29.05.2018
2 911

Туркия Тўсуннинг дубли эвазига Эронни мағлуб этди

Туркия Тўсуннинг дубли эвазига Эронни мағлуб этди
Туркия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Башакшехир Фатих Терим» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ғалабани тантана қилишди.

Учрашувда Женк Тўсун дубль қайд этган бўлса, форсларнинг ягона голини Ашкан Дежага киритди.

Эрон ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Португалия, Испания ва Марокаш термаларига қарши кураш олиб боради. Туркия эса мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаган.

Ўртоқлик учрашуви

Туркия – Эрон 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар:
1:0 – 6 Тўсун, 2:0 – 50 Тўсун, 2:1 – 90, пенальти Дежага.

Туркия – Киринтили, Калдирим (Байрам, 86), Айхан, Сеюнжю, Ўзбайракли, Язиджи (Тюрюч, 65), Акбаба (Ўзъякуб, 58), Ўндер, Тўпал (Булут, 78), Йокушлу, Тўсун (Зербест, 78).

Эрон – Бейранванд, Чашми, Ризоян, Пуралиганжи, Муҳаммади, Хожсафи (Амири, 58), Шожаи (Иброҳимий, 68), Жаҳонбахш (Тораби, 75), Тареми (Годдос, 59), Озмун (Гучаннажод, 80), Ансорифард (Дежага, 71).

Огоҳлантиришлар: Акбаба (43), Чешми (72).

Четлатиш: Байрам (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркия Тўсуннинг дубли эвазига Эронни мағлуб этди