
Франция ва Ирландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Париждаги «Стад де Франс» стадионида кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Биринчи бўлим охирлаб бораётган бир вақтда Оливье Жиру ва Набиль Фекир кетма-кет ирландлар дарвозасини ишғол қилишди. Иккинчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди.
Эслатиб ўтамиз, Франция мундиал гуруҳ босқичида Австралия, Перу ва Данияга қарши кураш олиб боради. Ирландия эса ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмаган.
Ўртоқлик учрашуви
Франция – Ирландия 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 40 Жиру, 2:0 – 43 Фекир.
Франция – Манданда, Рами, Менди (Люка Эрнандес, 63), Умтити (Кимпембе, 64), Сидибе (Павар, 82), Матюиди, Нзонзи, Толиссо (Погба, 77), Фекир (Гризманн, 64), Мбаппе (Дембеле, 77), Жиру.
Ирландия – Дойл, Даффи, Коулмэн, Уильямс (Доэрти, 82), Лонг (Уильямс, 80), О`Дода (Берк, 70), Райс, Макклейн, Браун (Артер, 59), Уолтерс (Мейлер, 59), Лонг (Джадж, 70).
Огоҳлантиришлар: Макклейн (21), Артер (69).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар