13:26 / 29.05.2018
4 096

"Губернатор кубоги": Бугун ярим финал жанглари бошланади

"Губернатор кубоги": Бугун ярим финал жанглари бошланади
Шу кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича нуфузли халқаро «Губернатор кубоги» мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, бугун бир қатор боксчиларимиз мусобақанинг ярим финалида рингга чиқадилар:

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Умед Бобоженов (Россия)

52 кг: Жасурбек Латипов - Азат Махметов (Қозоғистон)

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Сирожиддин Абдуллаев (Қирғизистон)

56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов - Баҳтовар Назиров (Россия)

60 кг: Шунқор Абдурасулов - Адлет Курметов (Қозоғистон)

64 кг: Иқболжон Холдоров - Павел Фёдоров (Россия)

75 кг: Исроил Мадримов - Виталий Бондаренко (Белорусь)

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Андрей Косенков (Россия)

91 кг: Санжар Турсунов - Муслим Гаджимагомедов (Россия)

+91кг: Баҳодир Жалолов - Илья Квасников (Россия)

Эслатиб ўтамиз мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 12 нафар боксчилар билан иштирок этаётган эди. Улардан 10 нафари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Губернатор кубоги": Бугун ярим финал жанглари бошланади