Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Зимний" стадионида бокс бу́йича "Губернатор кубоги" мусобақасида барча финалчилар номи аниқ бўлди.
Бу нуфузли мусобақада Россия, Беларусия, Куба, Украина, Болгария, Арманистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан келган энг кучли боксчилар иштирок этишмокда.
Ҳамюртларимиздан Рио Олимпиадаси чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов россиялик Умед Бобоженовни, Шаҳобиддин Зоиров қирғизистонлик Сирожиддин Абдуллаевни, Миразиз Мирзаҳалилов россиялик Бахтовар Назировни, Шунқор Абдурасулов қозоғистонлик Адлет Курметовни, Исроил Мадримов беларуслик Виталий Бондаренкони, Бектемир Мелиқўзиев россиялик Андрей Косенковни, энг оғир вазндаги Баҳодир Жалолов эса яна бир мезбон боксчиси Илья Квасниковни мағлубиятга учратди.
Жасурбек Латипов қозоғистонлик Азат Махметовга, Иқболжон Холдоров россиялик Павел Фёдоровга, Санжар Турсунов эса яна бир рус боксчиси Муслим Гаджимагомедовга имкониятни бой бериб, халқаро турнирнинг бронза медали билан тақдирланишди.
Мазкур мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан 7 нафари финалга чиқди. Қуйида 31 май куни бўлиб ўтадиган финал баҳсида рингга кўтариладиган спортчилар билан танишасиз.
-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев (Россия)
-52 кг: Жасурбек Латипов - бронза медал
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Миразиз Мирзаҳалилов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Алберт Батыргазиев (Россия)
-64 кг: Иқболжон Холдоров - бронза медал
-75 кг: Исроил Мадримов - Глеб Бакши (Россия)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Георгий Кушиташвили (Россия)
-91 кг: Санжар Турсунов - бронза медали
+91кг: Баҳодир Жалолов - Владислав Муравин (Россия) «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради