18:56 / 30.05.2018
4 115

Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди

Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди
Бугун U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичи билан биргаликда 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичига ҳам қуръа ташланди.

Ушбу саралаш босқичида U-19 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қирғизистон, БАА, Гуам ҳамда Мальдив ороллари терма жамоалари билан "С" гуруҳидан жой олди.

Саралаш ўйинлари 2018 йил 20 октябрь кунидан 29 октябрь кунига қадар Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуйида қуръа натижалари билан танишишингиз мумкин:

"А" гуруҳи: Австралия, Гонк Конг, Афғонистон, Ливан, Мўғулистон

"В" гуруҳи: Таиланд, Ҳиндистон, Покистон, непал, Сингапур

"С" гуруҳи: Ўзбекистон, Қирғизистон, БАА, Гуам, Мальдив ороллари

"D" гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой Тайпейи, Тожикистон, Бангладеш

"Е" гуруҳи: Вьетнам, Иордания, Шимолий Мариана ороллари, Малайзия

"F" гуруҳи: Мьянма, Эрон, Фаластин, Лаос

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди