00:30 / 31.05.2018
4 192

Салоҳнинг ҳолати бўйича охирги маълумот берилди

Салоҳнинг ҳолати бўйича охирги маълумот берилди
«Ливерпуль»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 4 ҳафтагача вақтни жароҳатини даъволаш билан ўтказиб юбориши мумкин.

L'Equipe нашри хабарига кўра, ЕЧЛ финалида «Реал»га қарши кечган ўйиннинг биринчи бўлимида чап елкасидан жароҳатланиб майдонни тарк этишга мажбур бўлган футболчи Испанияда тиббий кўрикдан ўтказилган. Унинг чап елкасидаги бўғимлар узилиши қайд этилган ва у бу жароҳатини даъволаш учун 3 ҳафтадан 4 ҳафтагача вақт сарфлаши мумкин.

Бу ҳолда Салоҳ Миср терма жамоасининг ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида 15 июнь куни Уругвайга қарши ва 19 июнь куни Россияга қарши учрашувларини ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Футболчи 27 май куни тикланиш жараёнини бошлаган, 29 май куни у Испанияга учиб келиб, даъволаниш курсини давом эттирган. У бу жараённи якунлаб, Миср терма жамоаси ихтиёрига етиб боради.

28 май куни футболчи ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилиб, жаҳон чемпионатида терма жамоасига ёрдам бера олишига ишонч билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Салоҳнинг ҳолати бўйича охирги маълумот берилди