04:26 / 31.05.2018
2 840

Рўзиқул Бердиев: "Интернетда тарқалган «Насаф» ҳақидаги гапларнинг кўпи асоссиз"

Рўзиқул Бердиев: "Интернетда тарқалган «Насаф» ҳақидаги гапларнинг кўпи асоссиз"
"Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида АГМК жамоасига қарши учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун “АГМК” жамоаси бизга нисбатан яхшироқ ўйнади. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланди. Иккинчи голдан кейин ўйин тақдири ҳал бўлган эди. Албатта охиригача кураш олиб бордик, аммо ҳисобни ўзимизнинг фойдамизга ўзгартира олмадик. Бу ғалаба билан “АГМК” жамоасини табриклайман.

Кейинги ўйинларда жамоамиздан очиқчасига омад ҳам юз угирмоқда. Яхши ўйин намойиш этаяпмиз, лекин гол уришда оқсаяпмиз. Яратилган вазиятлардан фойдаланишда футболчиларимизда совуққонлик етишмаяпти.

Ҳамробековни захирадан тушираётганимизга сабаб, у кейинги вақтларда охирги имкони билан ўйнаяпти. Бобир Абдухолиқов эса биз кутган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Жаҳонгир Алиев ўтган “Бухоро” билан бўлган ўйинда яхши ҳаракат қилди. Шунинг учун бугун уни ўйин бошидан майдонга туширдик.

Кейинги пайтларда жамоамиз ҳақида ҳаддан ошиқ гап-сўзлар кўпайиб кетди. Тарқатилган хабарлар орқали ўйинчиларимизни у ёқдан бу ёққа ўзларича трансфер қилишаяпти. Биз бунга эътибор қаратганимиз йўқ. Булар ҳеч қандай асосга эга эмас. Мураббий сифатида ҳозирги бор эътиборим вазиятдан чиқишга қаратилган. Бу ҳақда кўп бош қотираяпмиз. Шахсан мен ҳақимдаги гап ҳам ҳеч қандай асосга эга эмас. Яна такрор айтаман, биз ҳозир бор эътиборимизни юзага келган вазиятдан чиқиб кетишга қаратганмиз. Бизни клуб билан амалдаги шартномамиз бор, шундай экан оғир вазиятдан чиқиб кетишга маъсулмиз.

Ўзимнинг ҳам бор фикру-хаёлим ҳозир “Насаф” билан, бунақа миш-мишларга эътибор бераётганим йўқ. Ҳозир ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қолишимиз керак. Тўғри, кимдир жамоамизни тарк этиши мумкин. Бу фақат клуб маблағини тежаш учун амалга оширилиши мумкин. Аммо биз ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қоламиз. Интернет нашрларида чиқаётган хабарларнинг кўпи асоссиз", - дейди Бердиев.

Манба: www.fcnasaf.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Интернетда тарқалган «Насаф» ҳақидаги гапларнинг кўпи асоссиз"