17:03 / 31.05.2018
4 718

Бугун финал. Ўзбекистон — Россия қарама-қаршилиги

Бугун финал. Ўзбекистон — Россия қарама-қаршилиги
Фото: «Geometria»
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Зимний» стадионида бокс бўйича «Губернатор кубоги» мусобақаси ўтказилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугун финал жанглари ўтказилади.

Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Куба, Украина, Болгария, Арманистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлар боксчилари қатнашаётган мазкур мусобақада етти нафар боксчимиз олтин медал учун баҳсга киришади.

Эътиборлиси, -56 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз финалда ўзаро жанг олиб боради. Қолган вазн тоифаларида эса боксчиларимизга мезбонлар вакиллари рақиблик қилади:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев (Россия)

-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Миразиз Мирзаҳалилов

-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Алберт Батыргазиев (Россия)

-75 кг: Исроил Мадримов – Глеб Бакши (Россия)

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Георгий Кушиташвили (Россия)

+91кг: Баҳодир Жалолов – Владислав Муравин (Россия)

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир ғолиблари 2 минг АҚШ долларига тенг мукофотни қўлга киритишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун финал. Ўзбекистон — Россия қарама-қаршилиги