
Фото: Twitter / @realmadrid
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда Marca'га таяниб Дарё нашри хабар берди.
Айни дамда Мадрид клуби бу борада махсус пресс-конференция ўтказмоқда. Конференция Тошкент вақти билан 16:00 да бошланган.
45 ёшли Зидан «Қироллик клуби»ни 2015/16 йилги мавсумда қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги, 2 марта Европа Суперкубоги, 2 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга эришган эди.
Зинедин ишлаган 3 йилда «Реал» умумий ҳисобда 9 та совринга эга чиқди. Бу Зидандан аввалги 6 мураббийнинг 8 йил ичида қўлга киритилган совринлари билан тенг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар