
«Реал» клубини Зайниддин Зидандан кейин ким бошқариши ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда.
45 ёшли франциялик мутахассис бугун жамоани тарк этишини эълон қилди. Мадридлик журналист Пако Гонсалеснинг маълумот беришича, «Реал» клубини бошқариш учун биринчи рақамли даъвогар – «Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттино.
46 ёшли аргентиналик мураббийнинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2022/23 мавсумга қадар амал қилади. У бу келишувни имзолаганида «Реал» ёки «ПСЖ» клубларидан таклиф тушса, жамоани тарк этишини маълум қилган.
Почеттино бундан аввал ҳам примерода фаолият юритган бўлиб 2009-2012 йиллари «Эспаньол» клубини бошқарган.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар