Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан 31 майга жамоа мураббийлар штаби аъзолари билан режалаштирилган учрашувни, клубдан кетишини эълон қилганидан бир кун аввал бекор этган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Зиданнинг ёрдамчилари францияликнинг жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этиш ҳақидаги қароридан қаттиқ ҳайратга тушишган ва буни мутахассис навбатдан ташқари матбуот анжумани ўтказишидан аввал билишмаган.
Аввалроқ, Зайниддин Зидан клубни Криштиану Роналду шартномасини узайтиришдаги муаммо сабабли тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, Зиданни Роналду ва Гарет Бэйлнинг клубдаги келгуси тақдири билан боғлиқ мавҳумлик ташвишлантирган. Бундан ташқари, Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес ўртасида трансфер сиёсати бўйича зиддият юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, Зайниддин Зидан 31 май куни «Реал»дан кетиши ҳақида расман маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди