
Фото: «the-uff.com»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун кеча тонгда Тошкент аэропортидан жўнаб кетишганди.
ЎФАнинг хабар беришича, миллий терма жамоамиз аъзолари ниҳоят Уругвай пойтахтига етиб боришган. Футболчи ва мураббийлар Монтевидео шаҳридаги «Raddison Montevideo Victoria Plaza» меҳмонхонасига жойлашишган.
Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Уругвай билан бўладиган ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан футболчиларимиз учун катта тажриба бўлиши аниқ.
Эслатиб ўтамиз, Уругвайга қарши учрашув 7 июндан 8 июнга ўтар куни Тошкент вақти билан тонг саҳарда соат 04:00да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар