
Профессионал боксчимиз Улуғбек Холов ўзининг навбатдаги жангини бугун Жанубий Осетиянинг Цхинвал шаҳрида ўтказади.
Мазкур бокс оқшомида ҳамюртимизга мезбонлар вакили Сослан Тедеевга рақиблик қилади. Жанг 61 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек шу вақтга қадар профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, буларнинг барчасида ғалаба нашидасини сурган. Шунингдек, уч бора рақибларини муддатидан олдин рингни тарк этишга мажбур қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар