00:09 / 06.06.2018
3 589

Тошкентда «Интер» клубининг академияси очилиши мумкин

Тошкентда «Интер» клубининг академияси очилиши мумкин
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар, жумладан, Италия, Испания футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганидан мухлисларнинг хабари бор.

Айни кунларда юртимизда “Реал Мадрид” академияси мураббийлари болажонларга ҳамда болалар мураббийларига мастер-класслар ўтишмоқда. Шунингдек, июль ойида Италия футбол федерацияси мутахассислари ҳам Тошкентга ташриф буюриб, ўзбекистонлик болалар футболи мутахассислари учун семинарлар ташкил этишади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Италиянинг “Интер” клуби футбол академияси билан музокаралар олиб боришяпти. Музокаралардан кўзланган мақсад пойтахтимизда “Интер” футбол клуби академияси расмий филилани очишга эришиш.

“Интер” академияси дунёга машҳур футбол академияси ҳисобланиб, ўтган йили академия тарбияланувчилари Италияда 15,16,17 ва 18 ёшлилар ўртасидаги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритишган.

Айни пайтда бутун дунёда Италиядан ташқари фақат Хитойда “Интер” клуби академияси расмий филиали мавжуд. Бунинг сабаби оддий – клуб акцияларининг катта қисми Хитойнинг «Suning Commerce Group» компанияси ҳисобланади.

Агар музокаралар муваффақиятли якунига етса, Ўзбекистон “Интер” клуби академиясининг расмий филиали очилган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланади.

ЎФАнинг мақсади фақат ўзбекистонлик футболчилар учун академия ташкил этиш эмас. Мақсад Тошкентда “Интер” клубининг футболчилар тайёрлаш бўйича Ўрта Осиё мамлакатларидаги Марказини ташкил этиш. Шунингдек, Италиянинг болалар футболи бўйича кучли мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тошкентда «Интер» клубининг академияси очилиши мумкин