15:20 / 07.06.2018
3 057

АҚШдаги мусобақада ғолиб бўлган ўзбекистонлик теннисчи Дональд Трамп билан учрашди (фото)

АҚШдаги мусобақада ғолиб бўлган ўзбекистонлик теннисчи Дональд Трамп билан учрашди (фото)
Таркибида асли ўзбекистонлик теннисчи бўлган Wake Forest жамоаси АҚШдаги Талабалар спорти миллий ассоциацияси мусобақасида ғолиб бўлди. Ғолиблар жамоа аъзоларини АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Овал кабинетида қабул қилди, деб ёзади «Hordiq.uz».

Wake Forest мавсум давомида ўзи иштирок этган 4 та мусобақада ғолиб чиқишга эришди. Мазкур ғалабалар туфайли Дональд Трамп жамоа аъзоларини шахсан ўзи табриклашга қарор қилган.

Wake Forest таркибидаги Ўзбекистон фуқароси бўлган ягона теннисчи Алан Гаджиевдир. Алан ҳам Трамп билан учрашишга муваффақ бўлди.

«Бу фантастик жамоа. Ҳаммангизни ғалаба билан табриклайман. Сизларнинг шу ерда эканлигингиздан хурсандман. Ҳа, айтганча, бизда ҳам яхши теннис майдони бор, агар машқ қилишни хоҳласангиз, буни исталган вақтда бажаришингиз мумкин»,—дейди Трамп.

Маълумот учун Алан Гаджиев 1996 йилда Тошкентда туғилган ва ES International School’ни тамомлаган.

Фото: «Repost.uz»
NCAA — Талабалар спорти миллий ассоциацияси АҚШда ташкил топган. Унинг таркибига 1281 та муассаса мавжуд. Ассоциация коллеж ва университетлар ўртасида мусобақалар ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АҚШдаги мусобақада ғолиб бўлган ўзбекистонлик теннисчи Дональд Трамп билан учрашди (фото)