20:20 / 08.06.2018
3 856

Қозоғистон Президенти кубоги учун бугун етти нафар боксчимиз рингга чиқади

Қозоғистон Президенти кубоги учун бугун етти нафар боксчимиз рингга чиқади
Хабар бериб ўтганимиздек, Астана шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон Президенти кубоги учун мусобақа давом этмоқда.

Кеча бўлиб ўтган жангларда беш нафар боксчимиз рингга чиқди ва уларнинг уч нафари ғалаба қозонди. Шунқор Абурасулов, Маҳмуд Ғоипов ва Бектемир Мелиқўзиевлар рақибларини мағлбиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олишди. Жасурбек Латипов ва Улуғбек Мубиновлар афсуски мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокларини якунладилар.

Бугун яна етти нафар боксчимиз рингга чиқади:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов – Лалбиаккима Нутлаи (Ҳиндистон)

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров – Тонгди Юттапонг (Таиланд)

-64кг: Иқболжон Холдоров – К.Куанов (Қозоғистон)

-64кг: Алиёр Норалиев – Данияр Дамирдинулу (Қирғизистон)

-75кг: Исроил Мадримов – Т.Кулаҳмед (Қозоғистон)

-91кг: Санжар Турсунов – Антон Пинчук (Қозоғистон)

-60кг: Райҳона Қодирова – Приянка Чоудари (Ҳиндистон)

Маълумот учун, ушбу халқаро мусобақада 15дан зиёд мамлакат чарм қўлқоп усталари иштирок этишмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам турнирда ўзининг асосий таркиби билан қатнашмоқда. Мазкур турнир боксчиларимиз учун Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнининг навбатдаги босқичи ҳисобланади.

Манба: www.olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистон Президенти кубоги учун бугун етти нафар боксчимиз рингга чиқади