date
views 3 314

Даврон Кабулов Уругвай – Ўзбекистон ўйини ҳақида: "35-дақиқадан кейин танаффусталаб жамоага айланиб қолдик барибир"

Даврон Кабулов Уругвай – Ўзбекистон ўйини ҳақида: "35-дақиқадан кейин танаффусталаб жамоага айланиб қолдик барибир"
Монтевидео шаҳридаги "Сентенарио" стадионида Уругвай ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу ўйинга ҳамма турлича фикр билдирмоқда. Жумладан “Миллион” жамоаси аъзоси, журналистикада ўз ўрнига эга бўлган Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди.

- 35-дақиқадан кейин танаффусталаб жамоага айланиб қолдик барибир.

Жавоҳир Сидиковнинг оёғида тўп турмаяпти... Қабул қилишда техник хатолар кўп. Довдираш бор, ҳайриятки ҳаммада эмас. 0:3 - ёмон эмас. Ҳар қанақасига. ЎФА "молодцы" 3-сорт терма жамоалар билан спарринг тушавериб, адашиб Туркия учраб қолса, бир ҳафта қолганда «ОТМЕН» деб эълон қилинадиган афишалар фонида Кавани, Годин, Суаресни томоша қилиш ҳам завқли, ҳам фойдали.

35-дақикадан кейин танаффусталаб жамоага айланиб колдик барибир, - деди Кабулов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши беллашувнинг 30-дақиқасидан сўнг гол ўтказиб юборишни бошлаганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Кабулов Уругвай – Ўзбекистон ўйини ҳақида: "35-дақиқадан кейин танаффусталаб жамоага айланиб қолдик барибир"