07:30 / 11.06.2018
3 677

Боксчиларимиз Қозоғистон Президенти кубогидан еттита медаль билан қайтишади

Боксчиларимиз Қозоғистон Президенти кубогидан еттита медаль билан қайтишади
Астана шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон Президенти кубоги учун нуфузли халқаро турнир ниҳоясига етди.

Бугун уч нафар чарм қўлқоп устамиз финалда рингга чиқишлари ҳақида хабар қилиб ўтгандик. Бир неча соат олдин турнирдаги барча финал жанглари якунига етди. -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов россиялик Габил Мамедовга қарши жанг ўтказди ва ҳакамларнинг хато қарори туфайли мағлуб деб топилди. Ушбу мағлубият сабаб боксчимиз кумуш медаль билан кифояланишга мажбур бўлди. -64 кг вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Иқболжон Холдоровга эса мезбонлар вакили Бектаулет Ибрагимов рақиблик қилди. Афсуски, ушбу жангда ҳам ҳамюртимиз мағлубият аламини тотиб кўрди ва якунда кумуш медаль соҳибига айланди. -81 кг вазн тоифасида эса Бектемир Мелиқўзиев бошқа бир қозоғистонлик боксчи Бек Нурмагамбетовга қарши рингга чиқиб, олтин медални қўлга киритди.

Кеча тўрт нафар боксчимиз мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлганликлари ҳақида маълум қилиб ўтгандик. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 1та олтин, 2та кумуш ва 4та бронза медалини қўлга киритди. Боксчиларимиз эртага кечки пайт пойтахтимизга қайтиб келадилар.

Қайд этиб ўтиш лозимки, бундай турнирлар ўзбекистонлик боксчилар учун Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш йўлида катта аҳамиятга эга. Айнан мана шундай мусобақалар орқали терма жамоамиз мураббийлари Индонезияга борадиган таркибни аниқлаб оладилар.

Манба: www.olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчиларимиз Қозоғистон Президенти кубогидан еттита медаль билан қайтишади