
Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасига тайёргарлик босқичининг сўнгги кунларида Австрияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Жамоага Тите мураббий этиб тайинлангандан сўнг, Бразилия 21 ўйин ўтказди ва шуларнинг бор-йўғи биттасида мағлубиятга учради.
17 ўйинда ғалаба қозонилди, шу билан бир қаторда шу ўйинланинг 15тасида бразилияликлар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қола олдилар. Тўплар нисбати 47:5.
2018 йилги баҳсларда Тите бошчилигидаги жамоа 4 ўйиннинг барчасида зафар қучди ва уларнинг бирида амалдаги жаҳон чемпионлари Германия таслим этилди (1:0).
Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Швейцария (17 июн, Ростов-на-Дону), Коста-Рика (22 июн, Санкт-Петербург) ва Сербия (27 июн, Москва) термалари билан кураш олиб боради.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар