
Ўзбекистон миллий чемпионати – Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган “Қизилқум” ҳамда Сўғдиёна” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, навоийликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлабки бўлимда ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлганига қарамай, танаффусга қадар таблодаги 0:0 ҳисоби ўзгартиришсиз қолди.
Лекин иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасидаёқ Элгужа Григалашвили ўз голи билан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди.
76-дақиқага келиб, Неманья Йовановичнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушиб, ҳисобни 2:0 кўриниш олишига сабаб бўлди.
Финал ҳуштагига қадар таблодаги ушбу ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Pepsi Суперлига 15-тур
Қизилқум – Сўғдиёна 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 48 Григалашвили , 2:0 – 76 Йованович.
Қизилқум – 77. Евгений Черемесин,4.Эркин Бойдуллаев, 5.Гиорги Квесиешвилли, 8.Акмал Рустамов .11.Дониёр Усмонов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян ,23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Гргалашвилли, 44.Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.
Сўғдиёна – 23.Дилшод Хамроев, 2.Сардор Қулматов, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 6.Дилмурод Каримов, 9.Сардор Азимов, 10.Шохруз Норхонов,33.Тохир Шамсиддинов, 39.Ойбек Нурматов, 85.Руслан Мелзиддинов.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар