Фото: ЎФА расмий сайти
Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Бунёдкор» стадионини ташкилот Ижроқўми қарорига кўра «Миллий стадион» деб номлади.
Унда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари ўзининг уй учрашувларини ўтказиш белгилаб қўйилган. «Миллий стадион», шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг юқори босқичли ўйинларига, халқаро даражадаги футбол учрашувларига мезбонлик қилади. У мамлакатнинг бош аренасига айланади.
ЎФА стадионга мухлисларни жалб қилиш устида иш олиб боради. Ишқибозлар фақатгина футбол учрашувлари вақтида эмас, қолган кунларда ҳам стадион атрофида эркин сайр қилишлари, кўнгил ёзишлари учун босқичма-босқич шароитлар яратилади.
Стадионга туташ ҳудудда барпо этилган футбол академияси эса Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли академияга айлантирилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«Бунёдкор» стадиони атрофидаги панжаралар олиб ташланади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади

Стадионга киришдан четлатилган туркиялик мухлис футбол кўриш учун кран буюртма қилди (фото)

"Локомотив" - "Пахтакор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлади, чипталар эса бепул!

Умид Аҳмаджонов БАА футбол ассоциацияси Бош котиби билан учрашди

Мухлислар, стадионга шошилинг! Кириш бепул!