
Испания терма жамоасининг амалдаги устози Хулен Лопетеги «Реал» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти расман эълон қилди.
51 ёшли мураббий ЖЧ-2018дан сўнг Мадрид клубида иш бошлайди. У «Реал» билан 3 йиллик шартнома тузди. Лопетеги 2016 йилдан буён Испания терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келаётганди.
Бундан олдин «Порту» ва 2008/09 йилларда «Реал Мадрид Кастилья»ни бошқарган.
Лопетеги 1988-1991 йилларда «Реал» дарвозабони бўлган, кейинчалик «Барселона» шарафини ҳам ҳимоя қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар