01:07 / 13.06.2018
3 404

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим”

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим”
“Нефтчи” – “Пахтакор” баҳсидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди
- Баҳсга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Балки жамоамиз сафидаги бир қатор ўйинчиларда хориж йиғинларидаги чарчоқ аломатлари сезилгандир. Ўйин қизиқарли ўтди. Яратилган вазиятлардан фойдаланиб гол уришимиз даркор эди. Баҳсдан шундай хулосага келдимки, Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим. Ҳозир уч очкони хеч ким “совға” қилиб бермайди. Рақибнинг ёш таркибини бугунги натижа билан табриклашни истардим. “Нефтчи”нинг ёш ўйинчилари бугунги баҳсда катта ҳажмдаги ишни бажаришди ва натижада ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишди. “Пахтакор” навбатдаги баҳсларга эътибор қаратади ва энди яратилган имкониятлардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлаймиз

- Бугун “Пахтакор” рақибни писанд қилмадими ёки “Нефтчи” рақибга жиддий қаршилик кўрсатдими?
- Бугун “Нефтчи” жиддий қаршилик кўрсатди. Рақибни менсимадик деган фикрдан йироқдаман. Ўйлашимча, фарғоналиклар хар бир баҳсда мана шундай кучли ўйин кўрсатишади. Бу биринчиси эмас. Футболда яратилган вазиятлардан фойдаланиш керак. “Нефтчи” мисолида айтаманки, рақиб битта вазиятдан аниқ фойдаланди ва гол киритди. - деди Шота Арвеладзе

Манба: “Нефтчи” матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим”