
Бундан бироз аввал Москвадаги “Лужники” стадионида Россия ҳамда Саудия Арабистони (5:0) терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018нинг илк учрашуви якунига етди. Ўйиндан сўнг саудияликлар бош мураббийи Хуан Антонио Пицци бугунги йирик мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мағлубиятимиз сабаби биринчи учрашув бўлгани учунми ёки мезбонларга қарши ўйнаганимиз учунми буни билмадим. Лекин рақибларимиз бугун у қадар кўп куч сарфлашмади. Энди биз ушбу шармандали мағлубиятни тезроқ унутиб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз лозим”, - дейди чилилик мутахассис. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар