11:28 / 15.06.2018
5 127

Кремль Путиннинг Саудия шаҳзодасига нисбатан ҳаракатига изоҳ берди

Кремль Путиннинг Саудия шаҳзодасига нисбатан ҳаракатига изоҳ берди
Россия президенти Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбарининг ЖЧ-2018 очилиш учрашуви вақтида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга қарата қилган ҳаракатига изоҳ берди. Бу ҳақда «Говорит Москва» радиостанцияси хабар қилган.

«Бу ҳиссиётлар! Спортдаги ғалаба учун узр сўралмайди», - деди Песков.

Россия президенти РФ миллий терма жамоасининг ҳар бир голидан сўнг елкаларини қисган ва табассум қилган.

Россия термаси ЖЧ-2018 илк учрашувида Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Таъкидланишича, Путин ўйин якунланганидан сўнг Саудия Арабистони шаҳзодасини қучоқлаган.

Станислав Черчесов шогирдлари кейинги баҳсда Уругвай термаси билан куч синашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кремль Путиннинг Саудия шаҳзодасига нисбатан ҳаракатига изоҳ берди