15:57 / 15.06.2018
3 245

Рамос: Испания термаси дафн маросимида ўтиргандек тасаввур уйғотмоқда

Рамос: Испания термаси дафн маросимида ўтиргандек тасаввур уйғотмоқда
Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ЖЧ-2018 бошланишига бир кун қолганида ишдан ҳайдалганига муносабат билдирди.

«Бизда шундай ҳиссиётки, худди дафн маросимида ўтиргандекмиз, аммо аслида биз жаҳон чемпионатидамиз - бу ажойиб ҳодиса. Биз олдинга қараб ҳаракатланишимиз зарур», - дея маълум қилди футболчи Mirror’га берган интервьюсида.

Шунингдек, Рамоснинг таъкидлашича, жаҳон биринчилигига орзу билан келган ва бутун жамоани ўзининг ортида ҳаракатланишга чорлайди.

«Ҳақиқатдан ҳам ёқимсиз ҳолат бўлди. Хулен Лопетеги жамоамиз бир қисми эди, у бизга саралашдан ўтишда ёрдам берди. Бироқ, менинг фикримча, Испания термаси шахсий нарсадан устун туриши керак.

Биз бунга эътибор қаратмаслигимиз даркор. Яқинда Европа чемпионлари билан тўп сурамиз, ҳамда рўй берган воқеани қанча эртароқ унутсак, шунча яхши бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рамос: Испания термаси дафн маросимида ўтиргандек тасаввур уйғотмоқда