date
views 3 494

Роналду: «Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши ўйинимни ўтказдим»

Роналду: «Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши ўйинимни ўтказдим»
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияга (3:3) қарши ЖЧ-2018 ўйинидан сўнг, ўз фикрларини айтди.

«Жуда бахтиёрман, бу жаҳон чемпионатларидаги энг яхши ўйиним бўлди. Жамоа ҳам бахтиёр, чунки биз яхши ўйнадик. Икки марта ҳисобда олдинга бораётгандик, аммо охирида дуранг учун курашишга мажбур бўлдик. Менимча натижа адолатли бўлди» - деб Роналду сўзларини келтирмоқда ФИФА сайти.

«Бу жуда аҳамиятли воқеа. Биз чемпионат фаворитларидан бирига қарши ўйнадик. Португалия — фаворит эмас. Энди навбатдаги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак».

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ўйинда xет-трикка эришган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду: «Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши ўйинимни ўтказдим»