18:57 / 16.06.2018
3 403

Фернандо Йерро: "Рақибда Криштианудек футболчи бор экан..."

Фернандо Йерро: "Рақибда Криштианудек футболчи бор экан..."
Испания терма жамоаси бош мураббийи Фернандо Йерро ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Португалияга (3:3) қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рақибда Криштианудек бундай ишларни қилишга қодир футболчи бор экан... Аммо мен жамоамдан қонидим. Ҳисобдаги фарқни йўққа чиқара олиб, муҳим қадам қўйдик.

Майдонда нима бўлишидан қатъий назар жамоа курашдан ва ўзига ишонишдан тўхтамади.

Диего Коста бутун жамоа каби жуда яхши ўйин кўрсатди. Мен барчанинг ўйинидан қониқдим», – дейди Йерро Telecinco каналига берган интервьюсида.

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фернандо Йерро: "Рақибда Криштианудек футболчи бор экан..."