
Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Диего Марадона Аргентина – Исландия учрашувидан (1:1) сўнг барчадан кечирим сўради.
Афсонавий ҳужумчи учрашув вақтида тамаки чеккани кўплаб танқидларга сабаб бўлганди.
«Бугун аргентиналиклар учун оғир кун бўлди, ЖЧдаги илк ўйин жуда асабий руҳда кечди. Буни барча ҳар хил қабул қилади. Мен чиндан ҳам стадионда чекиш мумкин эмаслигини билмаган эдим. Ташкилотчилар ва барчадан узр сўрайман.
Олға, Аргентина! Келинглар, бизнинг йигитларни олдингиданда кучлироқ қўллаб-қувватлаймиз!» — дейди Марадона.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар