01:01 / 18.06.2018
3 846

ЖЧ-2018. Бразилия илк ўйинда Швейцарияни мағлуб этолмади

ЖЧ-2018. Бразилия илк ўйинда Швейцарияни мағлуб этолмади
ЖЧ-2018 мусобақаси "Е" гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Бразилия ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Ростов Арена”да бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув бразилияликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Филиппе Коутиньо узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, чиройли голга муаллифлик қилди. Ушбу голдан сўнг ўйин бироз сокинлашди.

Иккинчи бўлим дебюти швецарларга омадли келди: бурчакдан узатиб берилган тўпни Цубер боши билан бразилияликлар дарвозасига аниқ йўналтирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа, турнир фаворитларидан бири ҳисобланган Бразилия термаси мусобақани дуранг билан бошлади. Гуруҳнинг бошқа ўйинида Сербия терма жамоаси Коста-Рикани мағлуб этганди.

ЖЧ-2018
"Е" гуруҳи 1-тур

Бразилия – Швейцария 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар:
1:0 – 20 Коутиньо, 1:1 – 50 Цубер.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Данило, Миранда, Паулиньо (Ренато Аугусто, 67), Каземиро (Фернандиньо, 60), Коутиньо, Виллиан, Неймар, Габриэл Жезус (Фирмино, 79).

Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер (Ланг, 87), Аканджи, Бехрами (Закария, 71), Джака, Джемаили, Шакири, Цубер, Сеферович (Эмболо, 80).

Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (31), Каземиро (47), Шер (65), Бехрами (68).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Бразилия илк ўйинда Швейцарияни мағлуб этолмади